Булунғурда тақиқланган жойда ов қилган эркакка 2 млн сўмдан ортиқ маъмурий жарима белгиланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида йўл варақасида белгиланмаган жойда ов қилган фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 2 миллион сўмдан зиёд маъмурий жарима қўлланилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси томонидан тумандаги «Олмазор» маҳалласи ҳудудида олиб борилган рейд кузатуви давомида аниқланган.

Маълум қилинишича, «Исори Ўроқли» маҳалласида яшовчи фуқоро Т.A. ўзига тегишли бўлган «IJ 18» милтиғи билан йўл варақасининг биринчи устунини тўлдирмасдан ов қилаётгани аниқланган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, бу билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18, 39, 41-моддалари талабларини бузган фуқаро Т.A.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Янгиликлар