Қамчиқ довонида нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилди

Қамчиқ довонидаги Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 221—267 километрлари оралиғида 100 дона замонавий нур қайтарувчи йўл белгиcи ўрнатилди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар берилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, ўрнатиш ишлари Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги томонидан «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Бундан ташақари, довоннинг 6 та жойига шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилган. Водий ва пойтахтни бир-бирига боғлаб турувчи 2 та туннелга қўшимча ёритиш чиқроқлари ўрнатилгани маълум қилинган.

Аввалроқ Қамчиқ довонидаги йўлларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилгани ва довонда автомобиль йўлининг маълум қисми чўккани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар