Қамчиқ довонида автомобиль йўлининг маълум қисми чўкди

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 17 август, душанба куни Қамчиқ довонида халқаро аҳамиятдаги Тошкент—Ўш ва Тошкент—водий автомобиль йўлининг чўккан қисми таъмирланаётганлиги ҳақида хабар берди.

Фото: Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

Маълум бўлишича, А-373 Тошкент—Ўш халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, Тошкент—водий йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкканлиги сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

Фото: Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

«Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида 2 та юк машинаси иштирокида ҳамда юк поезди ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар