Қизил Ярим ой жамияти Қўрғонтепадаги 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексага салкам 600 минг сўмдан ёрдам пули тарқатди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида Қизил Ярим ой жамияти 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексага 561 минг 390 сўмдан ёрдам пули тарқатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Қизил Ярим ой жамияти Қўргонтепа тумани ташкилотининг маълум қилишича, коронавирус инфекцияси таркалишининг олдини олиш ва унинг асоратларини енгиллаштириш мақсадида жамият қарамоғига олинган якка-ёлғиз кекса ва ногиронларга ёрдам бериб келинмоқда.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 2—7 ноябрь кунлари жамиятнинг Қўрғонтепа ташкилоти қарамоғида бўлган 15 нафар якка-ёлғиз кекса ва ногиронга 561 минг 390 сўмдан моддий ёрдам маблағлари тақдим этилган.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Қўрғонтепа туман филиали томонидан Қизил ярим ой жамияти қарамоғидаги фуқароларга пластик карталар расмийлаштирилган. Ёрдам пуллари мазкур пластик карталарга тушириб берилган.

Аввалроқ Қизил Ярим ой жамияти Бухоро туманидаги 15 нафар ногирон ва ёлғиз кексага 8,5 миллион сўмлик ёрдам пули тарқатгани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Булоқбошида 16 нафар эҳтиёжманд фуқарога Қизил Ярим ой жамияти томонидан 522 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар