Ўзбекистонда 2020 йилда ўз жонига қасд қилган аёллар сони очиқланди

Миллий матбуот марказида 8 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Дилоромхон Қўзиева мамлакатда 2020 йилда қанча аёл ўз жонига қасд қилганини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни нечта аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиб борилади. Сабаблари ўрганилади, бундай нохуш ҳолатларга кўп ҳолларда аёлларнинг турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан келишмаётгани сабаб бўлмоқда. «Масалан, яқинда ўз жонига қасд қилган аёлнинг оилавий шароитини ўрганганимизда овсинлари томонидан хўрлаб келингани аниқланди», — дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул ходими.

Унинг маълум қилишича, 2020 йилда 900 нафардан ортиқ аёл ўз жонига қасд қилган. Аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари камайган. 7 январь куни 4 нафар эркак ва бир нафар аёл ўз жонига қасд қилган. Шунингдек, таъкиланишича ўтган йил давомида ажралиш ёқасига келиб қолган 19 337 та оила яраштирилган, 16 818 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилган, оилавий ажралишлар сони 3 230 тага камайишига эришилган.

Янгиликлар