Сурхондарёда фуқароларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқароларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, фуқаро Б.Х. икки нафар фуқарога ўзини ҳарбий қисмнинг юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништирган. Уларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига келишилган 3 000 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.