Москвада «Матч ТВ» ходимини зўрлаганликда айбланган ўзбекистонликларга нисбатан жиноий иш очилди

Москванинг Останкино туман суди «Матч ТВ» телеканали ходимини зўрлаганликда айбланган икки Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ўзбекистонликлар Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган зўрлаш) бўйича айбланмоқда. Улар икки ойга (6 сентябргача) ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 6 июльга ўтар кечаси уч нафар эркак маст ҳолда бир қизга ҳужум қилиб, уни зўрлаган эди.

Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улардан бири қочишга ҳаракат қилди.

Янгиликлар