Бухорода коронавирус юқтирганлар сони 1000 нафарга яқинлашди

Бухорода 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 кишига ошиб, 971 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар вилоятда 70 нафар бемор соғайиб, жами тузалганар сони 884 тага етди. Ҳозирда 87 нафар беморга стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар