Наманганда коронавирусдан соғайганлар сони 700 нафардан ошди

Наманган вилоятида 9 август, якшанба куни коронавирусга чалинган яна 7 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг барчаси эркаклар. Шунингдек, уларнинг орасида энг ёши кичиги 3 ёш, энг ёши каттаси эса 73 ёш.

Хабарда қайд этилишича, касалликдан тузалган беморлар Чуст, Чортоқ, Учқўрғон ва Косонсой туманларидан бўлган.

Шу тариқа, Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 705 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда коронавирусга чалинган 44 нафар бемор тузалганди.

Янгиликлар