Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 500 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг

  • 247 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 11 нафари Андижон вилоятида;
  • 9 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 253 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 497 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 минг нафардан ортгани хабар қилинган эди.