Aндижон шаҳар ҳокими хотин-қизларни доимий иш ўрни билан таъминлаш масаласини кўриб чиқди (фото)

Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров 8 сентябрь куни «Гумбаз» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароларининг мурожаатларига асосан ушбу маҳаллага бориб, оқсақоллар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ташриф давомида маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ривожлантириш, «Маҳалла гузари»ни ташкил қилиш, хотин-қизларни доимий иш ўрни билан таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ундан ташқари, шаҳар ҳокими билан учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ҳал этилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жумладан, қабул давомида 10 дан зиёд фуқаролар билан бирма-бир суҳбат қурилди ва уларнинг 8 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилди. 2 нафарига тегишли кўрсатмалар берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ёшларни турли тўгаракларга жалб этиш, спорт мажмуаларини барпо этиш, боғчаларга қабул масалалари, тиббий хизмат, коммунал хўжаликлари, моддий ёрдам ва бошқа мавзуларда қилинган мурожаатлар юзасидан шаҳар ҳокими томонидан масъул бўлган мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз Қўрғонтепадаги меҳнат ярмаркасида 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлган. Маълумот учун, аввалроқ Когонда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани ҳақида хабар берилганди.