Бухорода «темир дафтар»га киритилган 8 нафар фуқаро ишга жойланди

Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаев «Aбдуллойи Сифатмуний» МФЙнинг «темир дафтар»га киритилган оилалар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро шаҳари ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, учрашув давомида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли 8 нафар аъзосининг бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, ёлғиз, кекса, ногирони бор оилаларнинг тўпланиб қолган коммунал хизматлардан қарздорлиги тўлаб берилган.

Фото: Бухоро шаҳари ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, «темир дафтар»га киритилган 5 та оиланинг соғлигидан азият чекаётган аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда соғлигини тиклаш бўйича зарур чораларни кўриш учун тегишли соҳа вакиларига топшириқлар берилган.

Шунингдек, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган 3 нафар оилага давлат субсидияси асосида кўп қаватли уйларни кредитга олиш бўйича тушунтириш берилган ҳамда 3 та оиланинг ёш фарзандларига моддий ёрдам боғлиқ масала жойида ҳал этилган.

Маълумот учун, мазкур МФЙда 6028 нафар фуқаро яшаши аниқланган. Олиб борилган ўрганилганда, 61 та оила «темир дафтар»га киритилган. Ушбу оилаларда 40 нафар вояга етмаганлар истъиқомат қилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиждувон ҳокими «темир дафтар»га киритишни сўраб мурожаат қилган аёл уйига боргани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Шофиркон ҳокими тумандаги «темир дафтар»га киритилган оилалар билан учрашгани маълум қилинди.

Янгиликлар