Олтиариқда юк машинаси уриб юборган 6 ёшли қиз касалхонада вафот этди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида юк машинаси уриб юборган вояга етмаган шахс шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни соат 13:25 ларда 27 ёшли Н.Қ. Олтиариқ тумани «Юксалиш» маҳалласида юк автомобилини ҳайдаб кетаётганида 6 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда 6 яшар М.О. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда «Spark» ва «Камаз» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Кейинчалик Бешариқда «Damas» велосипедчини уриб юборгани, Фарғонада «Nexia-3» велосипедчини уриб юбориши оқибатида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар