Данғарада 1,5 гектар ер майдони «темир дафтар»га киритилган оилаларга бўлиб берилди
Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокими томонидан «темир дафтар»га киритилган оилаларга 1,5 гектар ер майдони қўшимча даромад олиши учун бўлиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Хурмитон қишлоғи ҳудудидаги узоқ йиллардан буён қаровсизлиги ва самарасиз деб баҳоланганлиги сабабли фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонига ишлов берилган. Экин экиш ва даромад олиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.
Шундан сўнг, бу экин майдони оилавий шароити оғирлиги ҳамда пандемия вақтида даромадини йўқотганлиги сабабли «темир дафтар»га киритилган 40 нафар эҳтиёжманд фуқароларга томорқа сифатида фойдаланиш учун бўлиб берилган. Натижада, бу оилалар учун оилавий даромадини ошириш ва моддий шароитини яхшилаш учун имконият яратилган.
Мавзуга доир: Қаршида 5 гектарга яқин мош майдони «темир дафтар»даги фуқароларга тақсимлаб берилди (фото)
Аввалроқ Жарқўрғонда эҳтиёжманд аҳоли учун 5 мингта ҳамда Қамашида 1000 дан зиёд иссиқхона қуриб берилиши ҳақида хабар берилганди.