Оққўрғон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб Шинтемиров Қосим Сафарбекович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қосим Шинтемиров 1984 йил 2 июнда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтининг менежмент йўналишини тамомлаган.

Хабарга кўра, тайинловга қадар Қосим Сафарбекович 2020 йилдан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Оққўрғон туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Бундан аввал Шофиркон туман ҳокимига, Наманган вилоят ҳокимига, Уйчи туман ҳокимига, Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.