Тошкент шаҳрида 10 ноябрь куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

Гидрометеорология хизмати маркази 10 ноябрь, сешанба куни Тошкент шаҳрида, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража илиқ, кундузи 14—16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятлаpида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ —9 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар