Тошкентда «Hоwо» русумли юк машинаси Чирчиқ дарёсига қулаб тушди, оқибатда йўловчи ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Бахтсиз ҳодиса 9 июнь куни соат 18:30 атрофида юз берган. Аниқланишича, «Хоwо» русумли юк машинаси маҳаллий йўлдан ўтиб кетаётиб Чирчиқ дарёсига тушиб кетганг.

Йўл-транспорт ҳодисасида оқибатида, 23 ёшли ҳайдовчи тирик колган, унга шифокорлар биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Аммо юк машинаси ичида бўлган яна бир йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар