Ўзбекистонда яна 145 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланганлар сони 30 609 нафарга етди

Ўзбекистонда 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг

  • 120 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 18 нафари Тошкент вилоятида;
  • 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 8373 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (72 фоиз) соғайган.

Aввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 500 нафарга яқинлашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар