Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 21 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 миллион долларга тенг бўлган 16,1 минг тонна чой импорт қилган.

Қайд этилишича, чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 788 тоннага ошган. Январь-июнь ойларида давомида олиб келиган жойларнинг асосий қисми Хитой ҳисобига тўғри келади — 13,2 минг тонна.

6 ойда Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 13,2 минг тонна;
  • Кения – 940 тонна;
  • Эрон – 432 тонна;
  • Ҳиндистон – 337 тонна;
  • Индонезия – 292 тонна;
  • Шри-Ланка – 215 тонна;
  • Россия – 149 тонна;
  • Вьетнам – 126 тонна;
  • Қозоғистон – 124 тонна;
  • БАА – 111 тонна.

Янгиликлар