Наманганда 11 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 11 сентябрь, жума куни Наманган ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14—16 даража илиқ, кундузи 28—30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади.