Ўзбекистонда айрим мактаблар тажриба тариқасида хусусий бошқарувга ўтказилади

Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь, жума куни «Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим ва кадрлар тайёрлаш, илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига таяниб, «Spot» хабар қилди.

Foto: «Sirius»

Хабарда келтирилишича, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва бошқа вилоят марказларининг таълим муассасалари кейинчалик кенгайтириш ҳуқуқи билан 5 йилга хусусий сектор бошқарувига ўтказилади. Шу билан бирга, давлат бюджетидан таълим муассасаларига ажратиладиган маблағлар камайтирилмайди.

Таъкидланишича, муассасаларнинг хусусий мулкдорлари қуйидаги инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олади:

  • болалар учун бепул таълим бериш;
  • биноларни таъмирлаш;
  • моддий-техник базани мустаҳкамлаш.

Бундан ташқари, бўш бинолар ва ерлар бошқарувчига хусусий таълим, спорт ёки маданий тадбирларни ташкил этиш учун ажратилади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида камида биттадан нодавлат ОТМ ташкил қилиниши, Наманган шаҳрида 25 нафар ходимни иш билан таъминлайдиган хусусий мактаб қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунигдек, Ўзбекистонда 5 та ОТМ кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади.