Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 11 ноябрь куни ёмғир ёғади

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 11 ноябрь, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—5 даража илиқ, кундузи 14—16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17—22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати паст бўлиши кутилаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар