Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ меҳнат мигрантлари тадбиркорликка ўқитилади

Ўзбекистонда 185 нафар xорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигранти тадбиркорликка ўқитилди. 2021 йилда 1,5 мингдан ортиқ меҳнат мигрантини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 271 нафар, Ўзбекистонда Россияда ишлаш истагидаги 728 нафар ўзбекистонлик фуқаро рус тили ва касбга ўқитилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва «World Skills Russia» ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланган.

Меморандумга асосан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск, Томск, Челябинск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитиш йўлга қўйилган.

Аввалроқ Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаргани ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари дуч келаётган энг катта 3 та муаммо маълум қилинган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганда кимларга микроқарз берилиши ҳамда Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Россияга чиқиши соддалаштирилгани маълум қилинган.

Янгиликлар