Ўзбекистонда пенсия олиш тартиби қачондан соддалаштирилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда пенсия олиш тартиби 1 июндан соддалаштирилади. Бу ҳақда 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Хабарга кўра, 1 июндан бошлаб пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилади. Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил пандемияга қарши курашиш учун қанча маблағ сарфлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар