Ўзбекистонда «Йил имоми» эълон қилинди

10 март куни «Йил имоми» танлови ғолиблари тақдирланди.

  • Фото: muslim.uz

Хабарга кўра, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган «Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний идора масъул ходимлари, имом домлалар ва меҳмонлар қатнашди.
https://www.yorkfeed.com/l7wjj34gg8

Қайд этилишича, «Йил имоми» йўналишида биринчи ўринни Андижон вилояти Балиқчи тумани «Оққўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов эгаллади.
Buy Adipex Online Usa

Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов ва Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Қўчқор ота» жоме масжиди имом-хатиби Солиев Муҳаммаджон эгаллаган.

Таъкидланишича, «Энг обод масжид» йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди биринчи ўринни, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди иккинчи ва учинчи ўринни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди эгаллаган.

Янгиликлар