Тошкентда 13 ёшли ўқувчи мактабда вафот этди

Кеча, 10 апрель куни соат 17:30 да Миробод туманида жойлашган 110-сонли мактабда Шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида яшовчи вояга етмаган 8-синф ўқувчиси М.С. вафот этган. Ижтимоий тармоқларда унинг ўлимига рўза тутиб, турник тортилиши оқибатида тоби қочгани ва вафот этгани айтилди.

Унга кўра, ҳодиса содир бўлган жойга туман ҳокими, туман прокуратураси, туман ИИО ФМБ раҳбарияти ва тезкор навбатчилик гуруҳи етиб борган. Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганда, ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлмагани аниқланган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг 11 апрелдаги 160-сонли дастлабки хулосасига кўра, М.С.нинг ўлимига «ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши» сабаб бўлган.

Айтилишича, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар