Саудия Арабистонида 300 мингдан ортиқ ноқонуний ҳаж қилишга уринган зиёратчилар ҳибсга олинди

Саудия Арабистони расмийлари ҳажда қатнашиш учун рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олди. Охирги кунларда қўлга олинганлар орасида зиёрат визаси ўрнига сайёҳлик визаси билан ҳаж зиёратига боришга уринган 157 мингга яқин хорижлик аниқланган. Бу ҳакда «Азия плюс» ҳабар бермоқда.

Ҳаж хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ал-Басамий ҳаж қоидалари ва кўрсатмаларига риоя қилмаган 140 нафар зиёратчилар гуруҳи ва 64-та транспорт ташкилоти ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ҳибсга олинганлар орасида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган. Саудия Арабистони расмийларига кўра, 8 июндан буён мамлакатга рўйхатдан ўтган 1,3 миллиондан ортиқ зиёратчи ҳажда қатнашиш учун келган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони расмийлари ҳар йили ноқонуний равишда ҳаж зиёратини адо этишга уринган шахсларни қўлга олади. Ўтган йили 17 мингдан ортиқ одам рухсатсиз ҳажга боришга урингани учун ҳибсга олинган эди.

Янгиликлар