Тошкентнинг учта туманида вақтинча газ ўчирилди

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг учта туманида газ қисман узилди, дея хабар бермоқда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати.

Бугун (11 июнь) режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудлар вақтинча газсиз қолади:

Юнусобод тумани, соат 08:00 дан 20:00 га қадар: «Туркистон», «Астробод» ва «Исломобод» маҳаллалари ҳудудидаги 56 та кўп қаватли уйдаги 4 300 та хонадон, 45 та хусусий уй-жой ва 25 та улгуржи истеъмолчи;

Миробод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: Меҳржон кўчасида иккита хонадон ва 11 улгуржи истеъмолчи;

Олмазор тумани, соат 10:00 дан 14:30 гача: «Зиё» маҳалласидаги кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадон, 32 та хусусий уй ва бешта улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар