Венгрияда ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Анвар Анваров Венгрияда ўтказилган Гюлаи Истван хотирасига бағишланган халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «НОК».

Ҳамюртимиз узунликка сакрашда 8,02 м натижа кўрсатди.

Ғолиблар рўйхати:

Милтиадис Тентоглоу (Греция) – 8,23 м, олтин медаль;

Маттиа Фурлани (Италия) – 8,08 м, кумуш медаль;

Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 8,02 м, бронза медали.

Янгиликлар