Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг мамлакатни тарк этгани маълум бўлди
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг мамлакатни тарк этгани маълум бўлди. Тихановская озодликда ва у ҳозирда Литвада. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Светлана Тихановскаянинг штаби 10 август куни кечаси у Беларусь Марказий сайлов комиссиясига борганидан сўнг йўқолиб қолгани тўғрисида маълум қилганди. Кечга яқин Тихановская алоқага чиққан, бироқ қаерда эканлигини ошкор этмаган.
Мавзуга доир: Беларусда намойишчилар ва ҳарбийлар ўртасида юз берган тўқнашувлар — суратларда
«Светлана чиқди ва адвокатига бир қарорга келганини айтиб, хайрлашди. Уни орқа эшикдан олиб чиқиб кетишди. Қандай қарорга келганига аниқлик киритмади. Менимча, бу қарорни ўз хавфсизлиги ва фарзандлари манфаати учун қабул қилган », — деди ягона мухолифат штабининг аъзоси Анна Красулина.
Маълумот ўрнида, Беларусда 9 августда ўтказилган президент сайлови натижаларидан норози бўлган одамлар ва кучишлатар идоралар ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар 2 кундан бери давом этмоқда.
Мавзуга доир: Беларусда норозилик намойишларининг иккинчи кечаси
Расмий маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиздан ортиқ, мухолифат етакчиси Светлана Тихановская эса 10 фоиздан ортиқ овоз тўплаган.
Аввалроқ Ливан ҳукумати норозилик намойишлари ортидан истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди.