Фарғонада 2 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Фарғона вилоятида 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 302 нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, вилоятда жами соғайганлар сони 294 нафарга етди. Ўлим ҳолати эса 1 тани ташкил этмоқда.

Aввалроқ Фарғонада 11 кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар