Фарғонада 22,5 млн сўмдан зиёд заргарлик буюмларини ўғирлаган 2 нафар эркак қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 500 доллар, 15 миллион сўм ҳамда 2 миллион 500 минг сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган 2 шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички Ишлар вазирлигининг «Постда» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 2 эркак мазкур шаҳарда яшовчи бир аёлнинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, аёлнинг 500 доллар, 15 миллион сўм ҳамда 2 миллион 500 минг сўмлик заргарлик буюмларини оғирлаган.

«Aммо осойишталик посбонларининг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли жиноятчилар дарҳол қўлга олинади. Эндиликда улар қилган айби учун жазо олиши тайин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада аёлнинг сумкасини олиб қочган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик, Фарғонада бизнес ҳамкорини 25 минг долларга «ухлатган» фуқаро қўлга олингани маълум қилинганди.

Шунингдек, Бешариқда «Lacetti»ни олиб қочган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани қайд қилинганди.