Избосканда 73 метрлик кўприк қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчилар тақдирланди

Андижон вилояти Избоскан туманида кўприк қурилишида жонбозлик кўрсатган курувчилар касб байрами арафасида тақдирланди, деб хабар берди Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғига асосан Избоскан тумани Пастқишлоқ-Чувама қишлоғидаги автомобиллар ва пиёдалар фойдаланиши учун мўлжалланган Тентаксой устидан ўтувчи узунлиги 73 метр бўлган кўприк 2020 йилнинг 4 июнь санасида фойдаланишга топширилган.

Кўприк қурилиши бошланишидан топширилгунига қадар ўзларининг тажрибаси ҳамда меҳнатларини аямасдан, жонбозлик кўрсатган «Андижон кўприклардан фойдаланиш ДУК» ходимларига Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов томонидан совғалар топширилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Избосканда эҳтиёжманд оилаларга маиший техника воситалари ва наслли эчкилар тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар