Aндижон шаҳрида 12 та 16 қаватли уй қурилмоқда (фото)

Aндижон вилояти Aндижон шаҳрида 12 та 16 қаватли уй қурилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов Aндижон шаҳридаги шимолий Пахтакор кўчасига ташриф буюрган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ташриф давомида Aбдураҳмонов ушбу ҳудуддаги 12 та янги 16 қаватли уй қурилиш жараёни билан танишган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳудудда 2021—2022 йилларда яна 8 та 16 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари «O‘zshaharqurilish invest» ИК МЧЖ томонидан амалга оширилаётгани қайд этилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 271 та кўп хонадонли уйни таъмирлаш учун 32,2 миллиард сўм ажратилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Уйчида 200 га яқин муҳтож оила учун мўлжалланган турар жой қурилишининг 65 фоизи битказилди. Сўнгра Бухорода 660 та оилага мўлжалланган 22 та кўп қаватли уй қуриаётгани маълум қилинганди.

Янгиликлар