Қоракўлда 38 нафар шифокор 410 млн сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 10 сентябрь, пайшанба куни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қатнашган 38 нафар шифокор 14 кунлик фаолияти учун жами 410 миллион сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туманда карантин тадбирларига жами 35 нафар тиббиёт ходими, шундан 8 нафари шифокорлар, 11 нафари ўрта, 14 нафари кичик тиббиёт ходимлари ҳамда ва 2 нафари бошқа ишчи-мутахассислар жалб этилган. Aйни пайтга қадар туманда коронавирус инфекциясига қарши курашишда иштирок этаётган шифокорларни моддий рағбатлантиришга жами 1 миллиард 314 миллион сўм маблағ сарфланган бўлса, тиббиёт персонали ойлик маошига қўшимча 6 фоиз устама ҳақ тўлаш мақсадида 45 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳокими Шерали Саломов бошчилигидаги туман мутасаддилари иштирокида 10 сентябрь куни коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қатнашган 38 нафар шифокор 14 кунлик фаолияти учун жами 410 миллион сўм миқдорида моддий рағбатлантирилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 40 нафар шифокор ва 15 нафар диспетчер ҳар ойда қўшимча мукофот пуллари билан рағбатлантирилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар