Қоракўлда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга 352 млн сўм тўлаб берилди (фото)

Бухоро вилояти Қоракўл туманида карантин тадбирларига 7 нафар шифокор, 16 нафар ўрта тиббиёт ходими, 8 та кичик тиббиёт ходими ва бошқа ходимлар жалб этилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aйни пайтга қадар туманда коронавирус инфекциясига қарши курашда иштирок этаётган шифокорларни моддий рағбатлантиришга эса 384 миллион сўм маблағ сарфланган. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг ойлик маошига қўшимча 6 фоиз устама ҳақ тўлаш мақсадида 32 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қатнашган 31 нафар шифокор 14 кунлик фаолияти учун жами 352 миллион сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди. Ушбу маблағлар карантин қоидиларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган тадбирда Қоракўл туман ҳокими Шерали Саломов ва сектор раҳбарлари томонидан тантанали тарзда шифокорларга топширилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Олотда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига умумий 84 миллион 814 минг сўмлик маош тўлаб берилгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар