Ромитан ҳокими томонидан иккита хонадонга 4 тадан қўй берилди

Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокими томонидан тумандаги 5 нафар фуқарога тикув машинаси, иккита хонадонга 4 тадан қўй берилди. Бу ҳақда Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, ҳоким Хуршид Тохиров эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги «Челонғу», «Зарафшон», «Aттарон», «Хоса» ҳамда «Қаҳрамон» маҳаллаларида яшовчи беш нафар фуқарога вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган тикув машинаси, моддий ёрдам пуллари ҳамда икки хонадонга 4 бошдан қўй тақдим этган.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, оиланинг иш билан банд бўлмаган ҳамда меҳнатга лаёқатли аъзоларини ишга жойлаштириш масаласи бўйича амалий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода Миллий гвардия томонидан оилавий шароити оғир фуқароларга қорамол тарқатилгани ҳамда наманганлик фуқаронинг 2 сотих ерига иссиқхона қуриб берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар