Самарқандда аёлига памперс едириб, аёвсиз калтаклаган эрнинг жиноят иш очиқ судда кўрилади

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида аёлига памперс едириб, аёвсиз калтаклаган эрнинг жиноят иш 12 ноябрь, пайшанба куни очиқ судда кўрилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Шероз Каримовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтади. Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Аҳмедова раислигида кўриб чиқилади.

Маълумот учун, 1985 йилда туғилган самарқандлик Шероз Каримов аёли Мустаҳкамга памперс едириб, 8 йил давомида калтаклаб келгани ҳақида хабар қилинганди. Блогер ҳокимлик ушбу оилани яраштиришга уринганини «шарманда» деб атаганди. Кейинчалик Сенат самарқандлик аёлнинг аёвсиз калтакланиши билан боғлиқ ҳолат назоратга олинганини маълум қилганди.

Шунингдек, Маҳалла вазирлиги Шероз ва Мустаҳкамнинг оиласини сақлаб қолиш имконсиз эканини айтганди. Сўнгра Шероз Каримовга чора кўрилганди.

Янгиликлар