Жасади чамадондан топилган Олий суд ходимининг қотилларига суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ГЭСдан 8 август куни чамадон ичида Олий суд таъминот бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган эркакнинг жасади топилгани ҳақда хабар қилинганди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди унинг ўлимида айбланган икки шахс устидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, судланувчилардан бири 19 йилга, унинг жиноий шериги 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Асосий тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, марҳум Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексиниг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида марҳум Ш.О. уйидан ўз бошқарувида бўлган оқ рангли «Gentra» русумли автомашинасида чиқиб кетганлиги ва шундан сўнг қайтиб келмаганлиги маълум бўлган.

Aввалроқ ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида «Тўсиб ушлаш» режаси амалга киритилиб, Ш.О.га тегишли бўлган «Gentra» автомобилини қидириб топиш ва жиноятни фош этиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар