Ўзбекистонда эски намунадаги банкнотлар ва тангаларни алмаштириш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда эски намунадаги банкнотлар ва тангаларнинг амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб бериш 2022 йил 1 январгача давом этади.

Шунингдек, хабарда фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилиши таъкидланган.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан:

  • 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик;
  • 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган.

 

Янгиликлар