Тошкентда метро вагони тутқичига осилиб, баланд овозда бақирган йигит иши юзасидан муносабат билдирилди — видео
«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси матбуот хизмати метро вагони тутқичига осилиб, баланд овозда қичқирган болалар иши юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тергов жараёнида йигитлар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 105-мактабида ўқувчи 2005 йилда туғилган А.А. ва Т.У. эканлиги ҳамда улар ушбу ҳаракатни Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини ривожлантириш ва обуначилар сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширганлари аниқланган.
Йигитлар билан Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Метрополитендаги хавфсизлик бошқармаси вакиллари, пойтахт метрополитени маъмурияти, шунингдек, 105-мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш суҳбати ўтказилган.
Мазкур ҳолат бўйича иш қўшимча кўриб чиқиш мақсадида ҳудудий (яшаш жойидаги) вояга этмаганлар билан ишлайдиган бўлимига ўтказилган. Ушбу ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 115-моддасига биноан чора кўрилади.
«Бундан ташқари, ўсмирлар Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин давридабелгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганли учун ҳам жавобга тортилади.
Метрополитен раҳбарияти йўловчиларни огоҳликка чақириб, метро хизматларидан фойдаланиш қоидаларига қаттий риоя қилишингизни, шу билан бирга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўз соғлиғингизга эътиборли бўлишингизни сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Андижонда эркак поезд тагига ётиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда «Prado» ёнида пистолет ушлаб видео олган шахс аниқлангани хабар қилинган.