«Видеони TikTok’ка жойлаш учун олган эдим». Андижонда эркак поезд тагига ётиб олди

Андижон вилоятида 37 ёшли фуқаро видо олиш учун темир йўл рельсига ётиб олган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа 9 январь куни соат 12:00 да Андижон бекатидан Охунбобойрев бекати томонга ҳаракатланиб келаётган тепловоз вилоят Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносининг рўпарасуга етиб келганида содир бўлган.

Фуқаро 300 метр олдинда тепловознинг олдига чиқиб, темир йўлга ётмасдан, ўртага телефонини қўйиб, тезда ортига қайтган. Тепловоз эса тўхтамасдан ҳаракатда давом этган.

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, видерни Андижон тумани Қўшчинор маҳалласида яшовчи 37 ёшли К.З. исмли фуқаро олгани аниқланган. Шунингдек, хабарда унинг 3 нафар фарзанди борлиги ва мавсумий ишчи эканлиги маълум қилинган.

«Шунчаки қизиқиш ва одамларга кулги, кайфият улашиш учун қилинган иш эди, холос. Бундан ҳеч қандай манфаат йўқ. TikTok’ка видеони жойлаш мақсадида олгандим. Қилган ишимдан афсусдаман», — дейди 37 ёшли фуқаро.

Фуқаро Маъмурий жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар