Самарқандда автомобилининг юкхонасида одам ташиган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятига тегишли давлат рақамига эга «Labo» автомобили ҳайдовчиси 10—15 нафар одамни юклаган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.
«Инсонлар хаётини хавф остига қўйиб, транспорт воситасини бошқарган ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий чора кўрилди», — дейилади бошқарма хабарида.
Мавзуга доир: Фарғонада «Captiva»ни маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи аниқланди. Унинг машинасидан пистолет топилган
Аввалроқ Бухорода автомобилнинг орқа ён ойнасига парда ўрнатиш масаласидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик иши суд томонидан фуқаро фойдасига тугатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қўқонда машинанинг юкхонасида одам ташиган ҳайдовчига чора кўрилгани маълум қилинганди.