Қўқонда машинанинг юкхонасида одам ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида машинанинг юкхонасида одам ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида юк автомобили юкхонасида йўловчиларни олиб юргани акс этган видеолавҳа тарқалган. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқарамаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар «Тоза ҳудуд» ДУКга қарашли эканлиги аниқланган.

Йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, дейилади хабарда.

Aввалроқ Тошлоқда «Damas» ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши, Фарғона туманида «Captiva» ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳамда Бағдодда «Damas» ва «Labo» тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.