Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади

Президентнинг 2024 йил 11 март куни имзолаган фармони билан “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқбўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Янгиликлар