Андижондаги мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди

Бугун, 12 март куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабдаги ёнғин содир бўлган айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Унга кўра, бугун, 12 март куни соат 09:56 да Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилди.

Аниқланишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар