Россияда «Superjet» самолёти синов парвози вақтида ҳалокатга учради

«Superjet 100» самолёти Москва вилоятида ҳалокатга учради, дастлабки маълумотларга кўра, 3 экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Юз берган ҳодиса юзасидан, маълумотни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Superjet 100» самолёти капитал таъмирдан сўнг синов парвозини амалга ошираётгандан бўлган. Шундан сўнг, самолет радардан ёқолиб Коломна яқинидаги Апраксино қишлоғида ўрмонга қулаган. Аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги ҳабар қилинган.

Самолёт капитал таъмирдан ўтказилди ва синов парвози учун Раменское ҳудудидан жўнаб кетди. Парвоз вақтида экипаж авария сигналини берди. Кейин у сақлаш жойига йўналтирилди ва бир неча дақиқа давомида ёқилғи тугаб қолди. Натижада, самолёт қўнишга уринаётганда радар экранларидан ғойиб бўлди, — деб маълумот беради «Интерфакс».

 

Янгиликлар