Андижонда 13 август куни ҳаво бироз булутли бўлади
«Ўзгидромет» 13 август, пайшанба куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото «Novotour»
Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.