Андижонда цех биносининг бузилган қисми учун фуқарога 325 млн сўм компенсация пули ундириб берилди
Андижон вилоятида цех биносининг бузилган 1/19-қисми учун фуқарога 325 миллион сўм компенсация пули ундириб берилди. Бу ҳақда шаҳар адлия бўлими хабар берди.
Маълумотларга кўра, фуқаро Жўраев Илхомга тегишли бўлган цех биносининг 1/19-қисми қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилган. Фуқаро Андижон шаҳар адлия бўлимига шаҳар ҳокимлиги томонидан компенсация пуллари, бой берилган фойда ва моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўраб, мурожаат қилган.
Aниқланишича, Aндижон шаҳар Лермонтов кўчаси 39-а уйда жойлашган ишлаб чиқариш цехи биносининг 1/19-кисми 2005 йил 25-апрель кунги олди-сотди шартномасга асосан Жўраев Илҳом Ибрагимовичга тегишли бўлган. Ушбу ишлаб чиқариш цехи биноси ва иншоотларнинг қурилиш майдони 1024, 98 квадрат метр, хоналар ички фойдаланиш майдони 457,52 квадрат метр бўлган бино Aндижон шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳ томонидан бузиб ташланган. Мулкдор билан эса келишув битими имзоланмаган.
Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори талабларига зид равишда бузилганлиги, бузилишдан 6 ой олдин огоҳлантирилмаганлиги, бузишдан аввал келишув битими тузилмаганлиги, компенсация пуллари тўланмаганлиги оқибатида фуқаро Жўраев Илхом Ибрагимовичга 325 532 332 сўм зарар етказилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори, Солиқ кодексининг 3301-моддаси, Ер кодексининг 86-моддаси, шаҳарсозлик кодексининг 11-моддаси ҳамда Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги низомга асосан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига Андижон шаҳар ҳокимлигидан фуқаро Жўраев Илхом фойдасига жами 325 532 332 сўм компенсация пулини ундириб бериш сўраб даъво ариза киритилди. ФИБ (Фуқаролик ишлари бўйича) Андижон туманлараро судининг 2020 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Жўраев Илхом Ибрагимович фойдасига жами 325 532 332 сўм компенсация пули ундириб берилди.
Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги Янгийўлдаги «қоғозда»гина ойлик олган СЭОМ ходимлари иши бўйича муносабат билдирганди. Хабарда, санитария-эпидемиология фаровонлиги бош врачи коронавирус билан касалланганлиги ва касалхонада эканлиги боис унга 179 миллион сўм миқдорида компенсация берилганлиги маълум қилинган.