Aндижонда яна 7 кишида коронавирус аниқланди

Aндижон вилоятида 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 кишига ошиб, 1123 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1056 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 67 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 25 106 фуқаро (77 фоиз) соғайган. Ҳозирда 7149 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар